А

А — ўзбек кирилл алифбосининг биринчи ҳарфи. Унли, тил олди, лабланмаган товушни ифода этади (мас, арча, барча). 1929—39 й. ларда амалда булган ўзбек лотин алифбоси ва 1995 й. да қабул қилинган кейинги ўзбек лотин алифбосида биринчи ҳарф ҳам айни шундай. Жаҳон ёзуви тарихида туркий халқлар, шу жумладан ўзбек халқи учун умумий бўлган ёзувларда А ҳарфи ўзига хос шаклда бўлган.

Loading...