ААЛТОНЕН

ААЛТОНЕН (Aaltonen) Вяйнё Валдемар (1894.8.3, Мартилла — 1966.30.5, Хельсинки) — фин ҳайкалтароши. Психологик портретлар («Я. Сибелиус», мармар, 1935, Сибелиус уй-музейида), ҳайкаллар («Қизлар» туркуми, гранит, 1917—41) муаллифи; монументал ва безак ҳайкаллар устаси (А. Киви ҳайкали, бронза, 1932—34, Хельсинки; монументлар — «Дўстлик», бронза, 1952; «Тинчлик», гранит, 1950—52; Лахтида, Тинчлик Олтин медали, 1953 ва б.). Шунингдек у рассом ва медаль ясаш устаси сифатида ҳам ижод қилган. Аалтонен ижоди инсонпарварлиги, ғоядаги туйғу-руҳиятнинг аниклиги билан ажралиб туради.

Loading...