АБАКАН

АБАКАН (1925—31 й. ларда Хакасск) — шаҳар, Красноярск ўлкаси таркибидаги Хакасия Республикасининг маркази, Абакан дарёси Енисейга қуйиладиган жойга яқин. Т. й. ст-яси. Аҳолиси 158,2 минг киши (1992). Енгил, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари, «Абаканвагонмаш», «Легмаш» з-длари, педагогика ин-ти, 2 театр бор. 1823 й. Усть-Абаканское қишлоғи сифатида вужудга келган.

Loading...