АБАЗИЯ

АБАЗИЯ (юн. а — инкор қўшимчаси, basis — қадам) — беморнинг мутлақо юра олмай, ҳатто тик тура олмай қолиши; унинг оёқлари фалаж бўлмасада, мувозанатни саклай ва умуман ўзини эплай олмайди. У ўрнидан тик туриши ва қадам қўйиши б-ноқ оёклари ишламай йиқилиб тушиши мумкин. Касаллик бош мия пешона қисмининг шикастланиши ва истерияда кузатилади.

Next Article

АББОСИЙ