АББЕ

АББЕ (Авве) Эрнст (1840. 23. 1-1905. 14. 1) — немис физиги ва астрономи. Йена унтида назарий физика проф. (1870 й. дан), Йена расадхонаси директори (1877—90). Микроскоплар назариясини яратди, ҳар хил оптика асбобларини ихтиро қилди, оптика-механика корхоналаридаги кўп операциялар технологиясини ишлаб чиқди.

Loading...