АББОСИЙ

АББОСИЙкумуш пулнинг бир мисқоллиги. 17 – а. да кумуш пулларнинг оғирлиги бўйича бир мисқолга тенг бўлганини Аббосий, ярим мисқолга тенг бўлганини эса шоҳий деб атаганлар. Балх билан Мовароуннахрда асосан ярим мисқоллик кумуш тангалар муомалада юрган (қ. Мисқол). Бир мисқоллик кумуш танганинг Аббосий деб аталиши сафавийлар сулоласидан Аббос I номи билан боғлиқ бўлса керак.

Loading...