АББРЕВИАЦИЯ

АББРЕВИАЦИЯ (лот. abbreviate — қисқариш) , биологияда — аъзолар ёки улар қисмларининг индивидуал ривожланиш жараёнида қисқариши. Аббревиация онтогенезнинг охирги шаклланиши босқичи издан чиқиши натижасида рўй бериб, бу авлодларда аъзоларнинг тўлиқ ривожланмай қолишига олиб келади.