АБДИБЕРУН ХОНАҚОҲИ

АБДИБЕРУН ХОНАҚОҲИСамарқанд қалъа деворининг жан. (берун — ташқари)да жойлашган меъморий мажмуа. Кўҳна қабр ёнига тоқу равоқли хонақоҳмасжид (15 – а.), ўртасига жамоатхона, атроф бурчакларга ҳужра ва зиналар қурилган. Қўш қават сиркор гумбаз, пойгумбаз ва деворлар сиркор ғиштлар ва кошинкор нақшлар билан безатилган. Жамоатхонанинг уч томонидан эшик очилган. Меҳроб эса оддий, хонақоҳ хушбичим, содда ва файзли зиёратгоҳ, унинг шим. ёнбошида авлиё мозори бор. Катта ҳовли саҳнида суфа, ҳовуз ва дарвозахона кўзга ташланади.