АБДУКАРИМОВ

АБДУКАРИМОВ Абдусаттор (1942.4.4, Чиноз тумани) — биолог ва генетик олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), биол. фанлари д-ри (1979), проф. (1990). Ўзбекистон ФА Биокимё ин-тида катта илмий ходим (1972—78), Молекуляр биология (1978 й. дан) хавда Ген ва ҳужайралар инженерияси биотехнологияси (1982 й. дан) лаб. лари мудири, Ўзбекистон ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биол. и. т. институти директори (1992 й. дан). Абдукаримов тиреоид гормонини боғловчи оқсил молекуласи — рецепторни ажратиб олди, унинг функцияси ва физик-кимёвий хоссаларини ўрганди. Қатор генлар ажратиб олиш, вектор молекулалар конструкциясини яратиш, якка ҳужайрадан сунъий шароитда ўсимлик етиштириш билан боғлиқ илмий ишлар дастурига раҳбарлик қилди.

Loading...