АБДУЛАВВАЛ

АБДУЛАВВАЛ Нишопурий (?, Нишопур — 15-а. Самарқанд) — тасаввуф олими. Абдулаввал «Масмуот» («Эшитилганлар») ки-тоби билан машҳур. Бу асар нақшбандийлик тариқатининг намояндаси Хўзка Аҳрорнинг суфийлик нуқтаи назари, фалсафий қарашларига бағишланган таржимаи ҳолидир. Абдулаввал Хўжа Аҳрорнинг ёшлигидан бошлаб 86 ёшгача босиб ўтган суфиёна йўлини ўша даврдаги сиёсий, юктимоий аҳвол б-н боғлаб кўрсатган. Китобда Мирзо Улуғбек даври воқеалари ҳам ўз ифодасини топган. Бу асарнинг нодир 2 нусхаси бор. Абдураҳмон фақиҳ томонидан китобат қилинган нусхаси жуда эски; иккинчи нусхаси 1598 й. да кўчирилган. А. Самарқандда Хўжа Аҳрор қабристонига дафн этилган.