АБДУЛАЗИЗХОН МАДРАСАСИ

АБДУЛАЗИЗХОН МАДРАСАСИ — Бухородаги меъморий ёдгорлик. Қўш иморат ансамблнинг жан. томонида меъмор Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652 й. да қурилган. Улуғбек мадрасасининг (1419) қэршисида. Мадраса тузилиши оддий ва ҳужралари икки ошёнли. Чорсидовлининг ҳар тарафи ўртасида пештоқли айвон бор. Умуман Мадраса безаклари юксак санъат ва маҳорат б-кишланган. Катта пештоқ нафис ва нодир кошинкори нақшлар б-н зийнатланган. Ислимий нақшлар каторида афсонавий жониворлар тасвири ҳам берилган. Мадраса ҳужралари, айниқса, жан. айвон пештоқи турлитуман нақшлар билан безатилган. Гумбаз шипининг ганчли муқарнаслари орасида ислимий нақшлар ва зар-ҳал безаги бор. Ҳужра деворларида табиат манзаралари ва иморатлар тасвири ҳам учрайди. Нақшлар, асосан, мовий ранг бўёқлар билан чизилган. Асосий ўлчами: атроф айланаси 50×67 м, ҳовли — 28×35 м. Мадраса 17 – а. Бухоро маҳобатли меъморлигининг етук намунасидир. Мадраса асосан жузъий таъмирлар (пештоқ муқарнасини Уста Ширин Муродов таъмирлаган) асосида тартибга келтирилган. Ҳовлисида сайёхлар учун миллим мусиқа ва фольклор томошалари кўрсатилади. Шим.-шарқий бурчагидаги миёнсаройда Бухоро ёғоч ўймакорлиги намуналаридан иборат кўргазма ташкил этилган.