АБДУЛҲАМИД II

АБДУЛҲАМИД II (1842.21.9 — 1918.10.2) — Туркия султони (1876— 1909). У 1876 й. дек. да «Янги Усмонлилар» жамияти билан боғлиқ либерал гуру8лар раҳбари Мидҳат пошо бошчилигида ўтказилган сарой тўнтариши натижасида тахтга чиқди. Янги конституция қабул қилинди. Турк султонлари ичида қаттиққўллиги билан ном чиқарган. Абдулҳамид II ички ва ташқи сиёсатда ҳам салбий йўл тутди. У доимо Ғарб давлатларига ён босди. Бунинг натижасида мамлакат ярим мустамлакага айланиб қолди. 1903 й. да Германия машҳур Бағдод т. й. ни қуриш ҳуқуқини олди. Ёш турклар деб аталмиш гуруҳ 1909 й. А. IIга қарши бош кўтариб, уни тахтдан туширдилар. Абдулҳамид II маҳбусликда вафот этди.

Loading...