АБДУЛҲАМИД МАЖИДИЙ

АБДУЛҲАМИД МАЖИДИЙ (тахаллуси Абутанбал, Абдулҳамид Мажидий, Чақмоқ 1902 — Каттақўрғон — 1938) — ўзбек шоири, драматург, адабиётшунос, журналист, педагог. Дастлаб эски мактабда, сўнгра Каттақўрғонда очилган рус-тузем мактабида таълим олди. «Зарафшон» (1925 — 26), «Озод Бухоро» (1927—28) газ. ларида муҳаррирлик қилди. Хоразм вилоят театрида директор, адабий эмакдош (1929—33). Тошкентда «Муштум» жур. да (1934—37) ишлади. 1920 й. дан матбуотда унинг шеърлари босила бошлади. «Хандон лолалар» (1929), «Қалдирғоч» (1932), «Ҳангома» (1937) номли шеърий ва насрий тўпламлари чоп этилган. «Варқа ва Гулшоҳ», «Отсиз» пьесалари бор. Каттақўрғон ш. даги театрга Абдулҳамид Мажидий номи берилган.