АБДУЛҲАЙ

АБДУЛҲАЙ (14—15 – а. лар) — миниатюрачи рассом. 1396 й. да Амир Темур уни Бағдоддан Самарқандга чақириб олган ва саройдаги бадиий устахоналарнинг бошлиғи қилиб тайинлаган. Бизгача санъаткор асарларининг жуда оз қисми етиб келган. Берлиндаги антиқалар орасида мавжуд бўлган «Сарой» альбомида рассомнинг икки миниатюраси («Ўрдак», «Жанг манзараси»), Истанбулдаги Тўпқопу саройида Абдулҳайнинг имзоси бўлган икки асари сақланади.