АБДУЛЖАББОР

АБДУЛЖАББОР — Шердор мадрасанинг (Самарқанд, 1619—36 й. ларда қурилган) меъмори. Абдулжабборнинг имзоси улкан пештоқ ичидаги равоқнинг тепасига «Устод мулла Абдулжаббор меъмор» деб оқ кошинларда терилган. Улкан пештоқ қанотида қуёш-одам ва оҳуни қувиб кетаётган шер тасвирланган. Бу кошинкор тасвир меъморнинг катта санъаткор эканидан далолат беради.

Loading...