АБДУЛЛА ФОНУС

АБДУЛЛА ФОНУС (1828 – 1914, Тошкент) — ўзбек халқ қизиқчиси, тақлид устаси. У фонус ясаб сотиш билан тирикчилик қилган. Турли ёшдаги кишиларга, қуш ва ҳайвонларга тақлид қилган. Унинг тақлидлари кўпинча аччиқ кулги, ҳажвдан иборат бўлган. Шу йўл билан у турмушдаги ноҳақлик ва қусурларни, хурофотни ҳажв қилган.

Prev Article

АБДУЛАҲАД