АБДУЛЛА ҲОФИЗ

АБДУЛЛА ҲОФИЗ Файзуллаев (1869, Наманган — 1944, Ўш) — хонанда. Ўзбекистон халқ ҳофизи (1943) ва Қирғизистон халқ артисти (1940). Наманганда ташкил этилган ҳаваскорлар тўгараги «Шарқ труппаси» (1914 — 26) да, Ўшдаги мусиқали драма (1926 — 41), Янгийўл мусиқали драма ва комедия театрлари (1941 — 44)да ишлаган. «Илғор», «Кўча боғи», «Эшвой», «Гиря», «Содирхон Ушшоғи», «Дугоҳ Ҳусайний», «Абдураҳмонбеги», «Сегоҳ», «Баёт», «Қаландарий» ва б. ашула йўлларини маҳорат билан ижро этган. Баланд ва ширали овози билан ўзига хос услуб яратган. Абдулла Ҳофиз ижросидаги мақом ва ашула йўллари Ўзбекистон радиосида ёзиб олинган (1941).