АБДУЛЛА ИБН БУРАЙДА МАҚБАРАСИ

АБДУЛЛА ИБН БУРАЙДА МАҚБАРАСИЎрта Осиё меъморий ёдгорлиги (11-а., меъмори Абу Бакр). Туркманистон ҳудудида. Вакил Бозор қабристони яқинида жойлашган. Мурабба тарҳли (ташқи 3,8×3,8 м, ички 2,6×2,6 м) мақбара, томи — чортоқ гумбаз. Пештоқ юқорисига нақш ишланган, ғиштин белбоғида куфий ёзуви бор. Ички қисми (девори ва равоқлари) ўйма ва ислимий нақшлар билан безатилган, улар орасида насх ёзувлари сақланган.