АБДУЛЛА КУЛОЛ

АБДУЛЛА КУЛОЛ (Кали Абдулло, 1815 — Риштон — 1900) — кулол, кошинпаз уста. Риштон ва Қўқонда . ишлаган. Фарғона кулоллари ишларига бошчилик қилган. Худоёрхон ўрдасининг (ҳоз. Қўқон ўлкашунослик музейи) бош фасадини ранг-баранг кошинлар билан безашда қатнашган (1867 — 73). Абдулла кулол ишларидан намуналар (сопол идишлар) Ўзбекистон давлат санъат ва Қўқон ўлкашунослик музейларида сақланади.

Loading...