АБДУЛЛАЕВ

АБДУЛЛАЕВ Дўстмурод (1950, Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Эшонқора қишлоғи) — Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). Самарқанд қишлоқ хўжалиги ин-тини тамомлаган (1985). Пахтачи туманидаги Рўзиқул Махманов номли жамоа хўжалигида механиқ участка агрономи бўлиб ишлади (1973—84). 1984 й. дан шу хўжаликда ғаллачилик бригадаси бошлиғи. Ўзбекистон Республикасининг ғалла мустақиллигини таъминлаш йулида ғаллачиликни ривожлантиришда илғор технологияларни қўллаб, буғдойдан мунтазам равишда ҳар гектардан барқарор 50—55 ц ҳосил олишга эришди.