АБДУЛЛАЕВ Фаттоҳ (1914.16.1, Жамбул – 1985.11.9, Тошкент) — ўзбек тилшуноси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1984). Филол. фанлари д-ри (1961), проф. (1969), Ленинград давлат ун-тини тамомлаган (1939). Тошкент давлат пед. ин-тида (1939—44), Наманган давлат педагогика ин-тида (1944—47), Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт ин-тида (1947 — 50 ва 1957 й. дан), Хоразм давлат педагогика ин-тида (1950—56) ишлаган.
Илмий ишлари ўзбек адабий тилининг тарихи, диалектологияси, лексикаси, фонетикаси, грамматикаси, шунингдек бадиий нутқ масалаларига бағишланган. А. Хоразм шеваларини тадқиқ қилиб, уларнинг диалектологик харитасини тузган ва таснифини берган.