АБДУЛЛАЕВ

АБДУЛЛАЕВ Абдуғани (1953.25.6, Фарғона вилояти) — ёғоч ўймакори, Ўзбекистон Республикаси халқ устаси (1999). Уста Қ. Ҳайдаровнинг шогирди. Устози билан биргаликда Тошкентдаги «Фарғона» чойхонаси, Халқлар Дўстлиги саройи, «Зарафшон» ресторанидаги ўймакори нақшли панжара, дарвоза, эшик, намоёнларни ишлаган. 1983 й. дан мустақил ишлайди. Илк бор Олим Хўжаев номидаги театр (Гулистон ш.) биноси учун 20 дан ортиқ ўймакори эшик, дарвоза, панжараларни тайёрлади. Бир қатор жамоат бинолари, чойхоналар (Фарғона, Исфара ш.), «Муборак» ресторани (Тошкент), Қарши театри ва б. бинолари учун нозиқ ислимий ўйма нақшлар б-н безатилган устун, эшик, дарвоза, панжаралар яратди; Имом ал-Бухорий мажмуасиаати ёғоч ўймакорлиги ишларига раҳбарлик қилиб, шогирдлари билан бирга шарафалар, ҳовузаклар тайёрлади, айвонлар шифтини вассажуфт ёпиш, ўймакори устунлари яратишда юксак маҳорати намоён бўлди (1998), Тошкентдаги «Хотира майдони» (1999)даги айвонларнинг ўйма нақшли устунларини миллий меъморлик анъаналари асосида юксак маҳорат билан безади. 1973 й. дан халқаро кўргазмаларда бадиий асарлари б-н қатнашади.

Loading...