АБДУЛЛАТИФХОН

АБДУЛЛАТИФХОН (7-1551, Самарқанд) — шайбонийлардан. Кўчкунчихоннинг ўғли. Абдуллатифхон Убайдуллахон ва Бароқхон билан биргаликда Хоразмни эгаллаган (1537—38). 1541 й. Самарқандни Бухоро хонлигидан мустақил деб эълон қилиб мамлакатда икки ҳокимиятчилик вужудга келишига йўл қўйган (1540—51); Бароқхон билан биргаликда Карманага юриш қилган. Аммо Кармана ҳокими Абдулла султон (қ. Абдуллахон II) бу ҳужумни қайтарган.

Prev Article

АБДУЛЛАЕВ

Next Article

АБДУЛМАЛИК