АБДУЛЛАХОН

АБДУЛЛАХОН (17-а.) — Шарқий Туркистон хони (1638 —70). 1638 й. Ёркенд тахтига ўтирган. Абдуллахоннинг хонлик даври қирғиз ва қалмоқларга қарши урушлар ва ўзаро низоларни бостириш билан ўтган. Ўзаро кураш натижасида Абдуллахон юртини ташлаб, Маккага кетишга мажбур бўлган. Маккадан кайтишида Ҳиндистонда вафот этган.

Loading...