АБДУЛЛОҲ АНСОРИЙ МАҚБАРАСИ

АБДУЛЛОҲ АНСОРИЙ МАҚБАРАСИҲирот (Афғонистон) даги меъморий ёдгорлик (1425—29) ва машҳур зиёратгоҳ. Ҳазирамақбара атрофи 30 ҳужра — хилхона билан ўралган, олдида баланд пештоқ. Ҳужралар гумбаз томли, уларда асосан, темурийлар авлоди — Ҳирот ҳукмдорларининг қабрлари бўлиб, оқ, қора мармар қабртошлар ўрнатилган. Ансорий қабри устига кейинчалик Бобур оқ мармардан ёдгорлик (бал. 7,5 м) ўрнаттирган (сақланмаган). Хона безагида сирланган ғишт, парчин ва мармар, гириҳ нақшлари ишланган, куфий услубда хатлар битилган.