АБДУЛЛОҲ II БИН ТАЛОЛ

АБДУЛЛОҲ II БИН ТАЛОЛ (1962.30.1, Аммон ш.) — Иордания подшоҳи. Подшоҳ Ҳусайн Бин Талол (1935-99) нинг ўғли. Англия ва АҚШда таълим олган. 1980 й. Британия ҳарбий академиясига ўқишга кирган ва уни тугатиб, Британия армиясида хизмат қилган. 1963—65-й. ларда ва 1999 й. 25 янв. дан шаҳзода. 1999 й. 7 фев. дан Иордания Ҳошимийлар Подшоғлиги подшоҳи.

Loading...