АБДУЛЛОҲ НАДИМ

АБДУЛЛОҲ НАДИМ (1845-1896) — мисрлик маърифатпарвар, мутафаккир. Араблар озодлик курашининг намояндаларидан бири. Қоҳирадаги Ал-Азҳар мадрасасида ўқиган. 80 – й. ларда Абдуллоҳ Надим тараққийпарвар ва ватанпарвар зиёлилар билан биргаликда инглизлар асоратига қарши курашда фаол қатнашган, журналлар нашр этиб, маҳаллий матбуотда халқни курашга чақирган. Бир қанча ватанпарварлар қатори Абдуллоҳ Надим ҳам ўлим жазосига ҳукм қилинган, лекин у қочиб, 9 й. муҳожирликда таъқиб остида яшаган. 1892 й. да унга Мисрга қайтишига ижозат берилган, у яна жур. ва газ. нашр қилиб, инглизларга қарши ошкора тарғибот олиб борган. 1893 й. мамлакатдан яна қувғин қилинган. Умрининг охирги йилларини Истанбулда ўтказган ва ўша ерда вафот этган. Абдуллоҳ Надим 20 дан ортиқ асар ёзган, унинг ижоди ва фаолияти араб маърифатпарварлари, мустақиллик учун курашчиларнинг кейинги авлодларига ижобий таъсир кўрсатган.

Loading...