АБДУЛЛОҲ НАСРУЛЛОҲИЙ

АБДУЛЛОҲ НАСРУЛЛОҲИЙ (тахм. 15-а. 70 – й. лари — 16 – а. ўрталари) — тарихчи олим. 15-а. нинг 90-й. ларида Балх вилояти ҳокими темурийзода Бадиуззамон Мирзо саройида хизмат қилган. Шайбонийхон Ҳиротни эгаллагач (1507), шайбонийлар (Муҳаммад Шайбонийхон, Муҳаммад Темур султон, Суюнчхўжахон) хизматида бўлган. Суюнчхўжахоннинг ўғли Султон Муҳаммад (бошқа бир исми Келди Муҳаммад, Шохрухия вилояти ҳокими) топшириғига кўра «Зубдат улосор» асарини ёзган (тахм. 1533). Унда туркий, мўғул халқларининг тарихи, туркийларнинг афсонавий бобокалони Ёфас ибн Нухдан бошлаб Мовароуннахр ва Хуросонни шайбонийлар босиб олгунигача, дастлабки шайбонийлар давридаги Мовароуннахр ва Хуросондаги сиёсий ҳаёт (1525 й. гача) баён этилган.