АБДУЛМАННОН КОТИБ

АБДУЛМАННОН КОТИБ Абдулваҳҳоб ўғли (1880, Тошкент — 1945) — хаттот. Абдулманнон котиб томонидан настаълиқ хати билан кўчирилган 20 дан ортиқ қўлёзма Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида сақланмоқда. Булар орасида Навоийнинг «Хамса» (1905) ва «Мажолис ун-нафоис» (1917), Мирзо Салимбекнинг «Кашкули Салимий» (1912), Биноийнинг «Боғи эрам» (1917), Афзал Пирмастийнинг «Афзал ут-тазкор» (1917) каби асарлари бор.