АБДУЛМЎМИНХОН (7-1599) — Шайбонийлардан. Абдуллахон II нинг ўғли. Балх ва Бадахшон ҳокими (1582 — 98). Бухорохони (1598-1599). 1589 й. дан ота-бола муносабатлари кескин ёмонлашади. Чунки, Абдуллахон II Ҳиротни сафавийлардан қайтариб олгач, уни ўз ўғли қолиб, Қулбобо Кўкалдошга инъом қилади. Бунинг устига у Хуросондаги ноиблари — Қулбобо Кўкалдош, Динмуҳаммад султон ва б. га ёзма фармон жўнатиб, Абдулмўминхонга итоат этмасликни ва ҳатто бирор қулай фурсатдан фойдаланиб уни жисман йўқ қилишни буюради. Шунингдек, у Нисо, Обивард ва Дурун ҳокими Нурмуҳаммадхонни қўллаб-қувватлаб, уни Абдулмўминхонга қарши урушга ундайди. Бундан дарғазаб бўлган. Абдулмўминхон 1597 й. кузида отасига қарши бош кўтариб, Балх ва Бадахшон қўшини билан Амударё бўйига келган. Абдуллахон II нинг қўшини Насаф (Қарши) атро-фида жойлашган. Абдуллахонга кўмакка вилоят ҳокимлари, мае: Ахси ва Андижон ҳокими Ўзбек султон ўз қўшинларини юборган. Бухоро ва Балх уламолари аралашуви билан ота-бола ўртасидаги низога барҳам берилган. Абдулмўминхон отаси вафот этгач, Бухорога қайтиб тахтни эгаллаган. У Эрон сафавийлари билан Хуросон учун курашни давом эттирган.
Абдулмўминхон мўғуллар вайрон қилган Балх қалъасини қайта қурдирган, Балхдаги Хожа Абу Наср Порсо мозорида ҳашаматли кўшк бунёд эттирган.
Ад.: Аҳмедов Б. А., Историко-географическая литература Средней Азии XVI—XVIII вв., Т., 1985.