АБДУРАҲМОНОВ

АБДУРАҲМОНОВ Ғулом (1910.1.5, Туркистон ш. — 1987.15.5, Тошкент) — ўзбек опера хонандаси (лирик-драматик тенор). Ўзбекистон халқ артисти (1949). Фаолиятини Самарқанд мусиқали драма театрида бошлаган (1929). Москва консерваторияси ҳузуридаги Ўзбек опера студиясида (вокал бўйича) таълим олган (1934—39). Ўзбек опера ва балет театри (1939—54), Ўзбек Давлат филармонияси яккахони (1954-81). Абдураҳмонов кўпгина опера, мусиқали драма ва комедиялардаги асосий ролларни ижро этган: Жўра («Бўрон»), Бўтакўз («Улуғ канал»), Аббос («Даврон ота»), Равшан («Кўр ўғли»), Асқар («Аршин мол олон»), Қодир («Гулсара»), Мажнун («Лайли ва Мажнун»), Фарҳод («Фарҳод ва Ширин»), Тоҳир («Тоҳир ва Зуҳра»), Неъмат («Ҳалима»), Тошмат («Ўзбекистон қиличи») ва б. Репертуаридан айрим халқ қўшиклари, ўзбек композиторларининг асарлари («Куйлайман», «Жон қизлар» ва б.) ҳам ўрин олган.