АБДУРАИМОВ Биродар Ҳасанович

АБДУРАИМОВ Биродар Ҳасанович (1943.14.5, Тошкент) — футболчи, «Пахтакор» (Тошкент) футбол жамоасининг ҳужумчиси (1960—68, 1970—74), спорт устаси (1962), «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» (1994). 1972 й. мавсумда 1-табақа рекордини ўрнатган (34 тўп). Расмий мусобақаларда жами 210 та тўп киритган. Абдураимов раҳбарлигида «Навбаҳор» жамоаси Ўзбекистон кубогини қўлга киритган (1992). Абдураимов Хиросима (Япония)да 12Осиё ўйинлари чемпиони бўлган (1994) Ўзбекистон миллий терма жамоасига мураббийлик қилган (Р. Акрамов билан бирга).

1995 й. дан «Зарафшон» (Навоий ш.), 1999 й. дан «Сурхон» (Термиз ш.) футбол жамоалари устози. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1994).

Loading...