АБДУРАШИДОВ Абдулахад Абдулхамидович

АБДУРАШИДОВ Абдулахад Абдулхамидович (1956.11.6, Марғилон) — созанда (найчи). Ўзбекистон халқ артисти (2000). Фарғона давлат мусиқа билим юрти (1975) ва Тошкент давлат консерваторияси (1981) ни тугатган. Марғилондаги «Дўстлик» болалар ансамблида бадиий раҳбар (1983—90), Ўзтелерадиокомпаниясининг «Мақом» ансамблида созанда (1990 й. дан). Репертуаридан мумтоз ва халқ чолғу куйлари («Чўли Ироқ», «Ёввойи Чоргоҳ», «Қаландар», эронча «Шода-шода» ва б.), ўзбек ашула ва катта ашулаларнинг чолғу йўллари («Фиғон», «Ҳануз», «Эй, сабо», «Бир келсун» ва б.) ўрин олган. Ижро услубига бадиҳагўйлик, мусиқийифодавий воситаларнинг ёрқинлиги, шу жумладан нозиқ нолалардан моҳирона фойдаланиш хосдир. Бастакор сифатида «Най ноласи», «Нигоҳинг» каби куйларни, «Фарғона экан дўстлар», «Марғилон атласлари», «Пайдо бўлибди» ва б. ашулаларни яратган.

Loading...