АБДУРАЗЗОҚОВ

АБДУРАЗЗОҚОВ Абдужаббор (1932, Бекобод ш. — 1995, Тошкент) — физик олим, Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990). Физика-мат, фанлари д-ри (1972), проф. (1973). Ўрта Осиё давлат ун-тини тугатган (1956). Ўзбекистон ФА Физика-техника ин-тида, Тошкент политехника ин-тида, Москва яқинидаги Дубнада жойлашган Ядро тадқиқотлари Бирлашган ин-ти (ЯТБИ) да ишлаган (1958—72). ТошДУ физика ф-ти декани (1972—80), кафедра мудири (1968—95), ТошДУ ўқитувчилар малакасини ошириш ф-ти декани (1980—88). Илмий ишлари ядро спектроскопиясига оид. ЯТБИ да — ўзи яратган бета-спектрографлар мажмуи асосида муҳим натижалар олган. Қисқа яшовчи 100 дан ортиқ нейтрони етишмайдиган ядроларни ўрганган, 25 дан ортиқ ядронинг парчаланиш тузилмасини таклиф қилган, 8 та янги изотопни кашф этган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1978).

Loading...