АБДУЗОЙИР СУЛОЛАСИ

АБДУЗОЙИР СУЛОЛАСИ — самарқандлик қўғирчоқбозлар авлоди: 1) Абдузойир (1786—1860) — меҳтар, сурнайчи ва қўғирчоқбоз;

2) Новвот бобо (1835-1904) — қўғирчоқбоз, доирачи, раққос ва созанда. У қўғирчоқ театрининг бир тури — «Чодир хаёл» устаси, халқ санъати анъаналари асосида муваққат чодир театри ташкил қилиб, томошалар кўрсатган. Томошаларда бойлар ва чор амалдорлари ҳажв қилинган; 3) Қули бобо Новвотов (1882—1968) — қўғирчоқбоз ва сурнайчи. 20 – й. лардан бошлаб асосан, қўлга кийиладиган қўғирчоқлар томошасини кўрсатган. Кўпинча корфармонлик қилган: томошани бошқарган, сурнайда жўр бўлган, қўғирчоқлар билан савол-жавоб қилган. Унинг сурнайда дам қайтармай чалган «Дутор ироғи», «Соқийнома», «Сийна-хирож» каби куйлари кишига завқ бағишлаган.

Loading...