АБЕРДИН

АБЕРДИН — Буюк Британиядаги шаҳар, Шотландияда. Грампиан р-нининг маъмурий маркази. Аҳолиси 211 минг киши (1988). Шим. денгиз бўйидаги порт ва денгиздаги нефть конларининг бошқарув маркази. Балиқ қайта ишланади. Тўқимачилик, кемасозлик, кимё корхоналари, ун-т (1494), готика собори (1336—1522) бор. 12—14 – а. ларда Шотландия қиролларининг қароргоҳи. Абердин атрофидан гранит қазиб олинади.

Loading...