АБҲАРИЙ, Асириддин Муфазел ибн Умар (13-а.) — мантиқшунос олим. Нисо (ҳоз. Ашхобод) яқинидаги Абҳар қишлоғида таваллуд топган. Бухоро ва Самарқанд мадрасаларида таълим олган. Икки қисмдан иборат «Туғилиш ва ўлим ҳақида рисола» муаллифи. Асарнинг биринчи қисми 6 фаслдан иборат:
1) Вожибул Вужуд (Аллоҳ)нинг исботи;
2) Вожибул Вужуд ягоналиги;
3) Вожибул Вужуд намоён бўлиши;
4) оқибат исботи; 5) ақдлар кўплиги;
6) малакали руҳлар. 2 – қисми 5 фаслдан иборат:
1) жисмоний ўлим;
2) руҳ кўчиб юришининг рад этилиши;
3) бузилмайдиган руҳ;
4) руҳий ўлим;
5) каромат, ваҳий ва илҳом. Асар қўлёзмаларидан бири Теҳрон унти Марказий кутубхонасида, яна бири Эрон Миллат Мажлиси кутубхонасида ва учинчиси Эрондаги Сипоҳсолор мадрасаси кутубхонасида сақланади.
ABA — Марказий Мьянмада 14—18 – а. ларда тарқоқ ҳокимликларни бирлаштирган давлат (пойтахти ҳам шу ном 6-н аталган). Бу давлат 1752 й. да барҳам топган бўлса ҳам, лекин Абҳарий номи 19 – а. да ҳам Мьянманинг ҳамма қисми учун қўлланилган.