АБИОТИК ОМИЛЛАР, муҳитнинг абиотик омиллари (юн. а — инкор қўшимчаси ва bios — ҳаёт) — муҳитнинг тирик организмларга таъсир этувчи ноорганик омиллари (иқлим, т-ра, намлик, радиация, тупроқнинг шўрхоклиги ва б.) мажмуи. Абиотик омиллар кимёвий (ҳаво, сув, тупроқ таркиби), физикавий (қуёш ва космик радиация, ёруғлик ва иссиқликнинг тақсимланиши, ҳаво оқимлари гравитацияси, сув алмашинуви қонуниятлари ва ҳ. к.) омилларга булинади. Тирик организмлар тури, зоти ёки навининг уз ареали чегарасидаги сони ва тақсимланиш даражаси организмларнинг яшаши учун зарур ҳисобланган, аммо энг кам миқдордаги чекланган Абиотик омилларга боғлиқ. Тирик организмлар тараққиёт жараёнида муҳитнинг Абиотик омиллар таъсирига мослашиб боради. Омиллардан айримларининг ортиқча еки камлиги тирик организмларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади (яна қ. Биотик омиллар).