АБИССАЛ ТЕКИСЛИКЛАР

АБИССАЛ ТЕКИСЛИКЛАР — чекка денгизларнинг океан сойликлари ва ботикларидаги чуқур сув ости ясси ва сертепа текисликлари. Океан қаъри ва ўтиш зонасида кенг тарқалган: Ясси Абиссал текисликлар океан ва чекка денгиз сойликларининг четки қисмларига тўғри келади. Сертепа Абиссал текисликлар океан тубининг катта қисмини эгаллайди. Ясси Абиссал текисликлар Атлантика океанида кўп тарқалган. Сертепа Абиссал текисликлар рельефининг парчаланганлиги билан ажралиб туради. Сертепа Абиссал текисликлар Ҳинд ва Тинч океанларида Атлантика океанига нисбатан кўпроқ учрайди.

Prev Article

АБИДОС

Next Article

АБР