АБКАЙК — Саудия Арабистони шарқий қисмидаги шаҳар. Аҳолиси қарийб 10 минг киши. Т. й. станцияси. Яқин Шарқда нефть қазиб олинадиган муҳим марказлардан (қ. Форс қўлтиғи нефть-газ ҳавзаси). А. дан турли томонга 6 та магистрал нефть қувури тортилган, жумладан Арабистон я. о. ни кесиб ўтувчи «Таплайн» нефть қувури Ливаннинг Сайда ш. гача боради. Нефть кимёси саноати ривожланмоқда; олтингугурт ишлаб чиқарувчи з-д бор.