АБЛАЙХОН (? – 1781) — козоқларнинг Ўрта жуз (Ўрда) султони, хони (1771 й. дан). 1740 й. дан Россия фуқаролигига ўтишга мажбур бўлди ва Россия билан савдо муносабатлари олиб борди. Ўрта жуз, қисман Катта жуз қозоқларини, қирғизларнинг баъзи уруғларини ўз ҳукмронлиги остида бирлаштиришга эришди.