АБЛЯЦИЯ (қад. лот. ablatio — олиб кетмоқ) — 1) қайноқ газ оқимининг қаттиқ жисм сиртидан моддаларни сидириб кетиши (эрозия, сублимация, эриш туфайли). Космик аппаратлар ва элтувчи ракеталарнинг бош қисмлари атм. га кирганда уларни ҳимоя қилиш тадбири, шунингдек ракета двигателлари камераларининг совитилиши Абляцияга асосланади;
2) музлик ёки қор қопламининг эриши, бугланиши ёки механик парчаланиши (шамол учириши, айсбергларга ажралиши ва ҳ. к.) натижасида массасининг камайиши. Асосан иқлимий омилларга боғлиқ. Намоён бўлишига қараб Абляциянинг 3 та тури фарқ қилинади: муз ости, ички ва юза А. Муз ости Ахи Ернинг ички иссиқлиги муз остига чиқишидан, ички Абляция музнинг ишқаланиши, сув ва ҳаво циркуляцияси натижасида, юза Абляция эса асосан қуёш радиациясидан вужудга келади. «А» атамаси баъзан «юза қатламнинг ювилиши» синоними сифатида ишлатилади.