АБО

АБО (араб. — жун мато) — эркакларнинг узун устки кийими (калта енг, пахтасиз, авраси жун ёки ип матоли). Қадим Шаркда уни кўпинча қаландар ва дарвишлар кийган. А. Туркистонга ислом динининг таркалиши натижасида кириб келган. У тўн маъносида 7 – а. дан маълум. Або номи туркий адабиётда 14 – а. шоири Сайфи Саройининг «Гулистон» асарида кийим маъносида тилга олинган. Бу кийимни 14—15 – а. ларда юқори табақа кишилари кийган. 20-а. нинг 20 – й. ларигача Самарқанд ва Бухоро амалдорлари кимматли газламалардан кашта тикиб, тошлар қадаб безатилган Або кийган. Абонинг ноёб намуналари музейларда сақланмоқда. 20-а. нинг 70—80 – й. ларидан санъаткорларнинг саҳна кийими сифатида кийиши урф бўлди.

Loading...