АБОНЕМЕНТ (франц. abonnement) — бирор нарса (театрдаги ўрин, кутубхона, телефон ва ш. к.)дан муайян муддатгача фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек бу ҳуқукни берувчи ҳужжат. Кутубхона А. и китобхонларга матбуот асарларини маълум муддат давомида кутубхонадан ташқарида фойдаланиш ҳукуқини беради.