АБОНЕНТЛАР ТЕЛЕГРАФ АЛОҚАСИ

АБОНЕНТЛАР ТЕЛЕГРАФ АЛОҚАСИтелеграф аппаратлари орқали корхона ва муассасалар ўртасида мустақил телеграф алоқаси ўрнатиш. Абонентлар телеграф алоқаси ўрнатиш учун автомат ёки дастаки телеграф ст-яси ва телеграф аппаратларидан ташқари махсус чақириш ва рақам териш мосламалари ҳам бўлиши керак. Телеграф аппаратлари алоқа линияси (йўли) орқали телеграф ст-ясига уланади. Телеграф ст-ясининг ишлаш тарзи автомат телефон станция (АТС)нинг ишлаш тарзидан фарқ қилмайди. Абонентлар телеграф алоқаси ахборотларни кеча-кундуз айир-бошлаш имкониятини беради (яна қ. Телекс).