АБОРИГЕН ҒЎЗА

АБОРИГЕН ҒЎЗА (лот. aborigine — аввалдан) — ғўзанинг чекланган ҳудудда ўсадиган тур, хил ва формалари. Мексиканинг шим.-ғарбида ўсадиган давидзон ғўзаси, Галапагос о. нинг унумсиз тошлоқ зоналарида ўсадиган клоцш ғўзаси, фақат Бразилия тоғларида учрайдиган мустелинум ғўзаси А. ғ. турларига киради. Барча ёввойи Абориген ғўза турлари қимматли генетик материал бўлиб, қатор фойдали хўжалик хусусиятларига эга (қурғоқчиликка, шўрга, паст т-рага чидамли ва ҳ. к.), шунинг учун улардан генетика-селекция ишлари амалиётида кенг фойдаланилади.

Loading...