АБОРИГЕНЛАР

АБОРИГЕНЛАР (лот. aborigine — қадимдан, бошдан) — 1) бирор мамлакат, ўлканинг қадимдан ўша жойда яшаб келаётган туб аҳолиси. Қад. Рим ривоятларига кўра, Апеннин тоғлари этакларидаги Лацияда яшовчи қад. қабила А. деб аталган;

2) ўсимлик ва ҳайвонларнинг бир жойнинг ўзига қад. дан хос бўлган маҳаллий, жайдари нав ва зотлари (қ. Автохтонлар).