АБОРТИВ ИНФЕКЦИЯ — 1) (тиббиётда) юқумли касалликнинг рўйрост юзага чиқмай, қисқа вақт давом этиши;
2) (микробиологияда) бактерия ҳужайрасига бактериофаг юқтирилгач, фаг зарраларининг кўпаймаслиги, бактериянинг эриб кетмаслиги. Бактериялар ҳужайрасини турли моддалар билан дорилаш, оч қолдириш, кальций ионларининг бўлмаслиги уларда фагнинг кўпайишига тўсқинлик қила олади.