АБРАМОВ МУЗЛИГИ

АБРАМОВ МУЗЛИГИ — Олай тизмасининг жан. ён бағридаги музлик. Кўксув (Кизилсувнинг ирмоғи) ҳавзасида. Майд. 22,8 км2, уз. 10 км. Музликнинг тўйиниш ҳавзаси кенг муз ҳосил бўлиш минтақаси — циркдан иборат. Музлик 4960 м баландликдан бошланиб, музлик тили 3600 м баландликкача тушади. Абрамов музлигининг энг қалин жойи 160 — 170 м, ўртача қалинлиги 110 м. Музлик тилининг ҳаракат тезлиги суткасига 20 — 30 см, лекин ҳар 10—11 й. да бир марта музлик тилининг ҳаракати суткасига 2 м га етади. 1972 — 73 й. ларда музлик тилининг қуйи қисми 625 м га сурилган.

Абрамов музлигида 19-а. охиридан мунтазам тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.