АБРАЗИВ АСБОБЛАР (кескичлар) — абразив материаллардан маълум шаклда тайёрланадиган асбоблар. Абразив асбобларнинг қаттиқ (мас, силлиқлаш доираси, қайроқтош) ва юмшоқ (мас, жилвир латта) хиллари бўлади. Булар металл, тош, шиша, тахта, резина, чарм, мармар каби табиий ва сунъий материаллар сиртини силлиқлашда ҳамда тоғ жинсларини пармалашда ишлатилади. Ўзбекистонда Абразив асбоблар ишлаб чиқарадиган Тошкент абразив з-ди бор.